• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати: Украинанинг чекловларига қарши ҳукуматимиз ҳам чора кўришга тайёр туриши керак

    ЎзА Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаевнинг «Украинанинг чекловларига қарши ҳукуматимиз ҳам чора кўришга тайёр туриши керак» сарлавҳали мақоласини эълон қилди. Уни тўлиғича келтириб ўтамиз.

    Фото: Huffington Post

    Фото: Huffington Post

    Мақсад, Ўзбекистон товарлари импортига чеклов қўйиш бўлса, нима учун Украина товарларига нисбатан Ўзбекистонда ҳам бунинг аксини қилиш мумкин эмас?!

    Мамлакат ривожланишининг асосий омили иқтисодий барқарорлик билан боғлиқ бўлса, иқтисодиётнинг ўсишида хориж давлатлари билан ўзаро савдо ва товар айирбошлаш даражасининг ўсиши муҳим ўрин тутади. Бундай алоқалар ўз-ўзидан бўлиб қолмайди, албатта. Иқтисодий-ижтимоий алоқаларнинг қандай соҳада бўлишидан қатъи назар унинг негизида дўстлик ва ўзаро ҳурмат ришталари ётади. Агар халқлар ва давлатлар ўртасида ўзаро тенгликка асосланган дўстона алоқалар бўлмас экан, бирорта ҳам соҳада ҳамкорлик бўлмайди.

    Биз украиналик ҳамкасбларимиз ва масъулларнинг Ўзбекистон автомобилларининг Украина бозоридаги эркин савдосини чеклаш бўйича уюштирилаётган (агар шундай аташ мумкин бўлса) текширув ва бошқа чораларни сунъийликка асосланмаган бўлишига умид қиламиз. Нима бўлганда ҳам бундай ҳаракатлар халқлар ўртасидаги узоқ йиллик дўстликка, ўзаро ишонч ва ҳурматга, давлатлар ўртасидаги дипломатик муносабатларнинг мустаҳкамлигига путур етказмаслиги керак.

    Украина иқтисодий ривожланиш ва савдо вазирлиги Украина халқаро савдо бўйича идоралараро комиссияси томонидан текширувларнинг шаффоф ва ҳаққоний бўлишини таъминлашлари керак. Гап Ўзбекистон автомобилсозлари фаолияти ҳақида кетар экан, турли ахборот босими ва чалғитувчи маълумотлардан ҳоли бўлган вазиятда текширишлар Ўзбекистонда олиб борилиши керак. Бироқ бу каби чораларни бошлашга нима ва қандай сабаблар асос бўлаётганлиги, одамни ҳайрон қолдирмоқа.

    Бизга маълум бўлишича, украиналик автомобиль ишлаб чиқарувчилар ассоциацияси ўзбек автомобиллари Украина автомобиль саноатига зарар етказаётгани бўйича шикояти асосида текширувни ўтказишга қарор қилган. Мақсад, Ўзбекистон товарлари импортига чеклов қўйиш бўлса, нима учун Украина товарларига нисбатан Ўзбекистонда ҳам бунинг аксини қилиш мумкин эмас?!

    Ўзбекистонга охирги уч йилда Украинадан 642 миллион долларлик маҳсулотлар импорт қилинган бўлса, биздан уларга 169 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинган холос. Ундан ташқари, Украина товарларидан л42 миллиард сўмлик божхона тўловлари ундирилиб, 510 миллиард сўмлик имтиёз қўлланган. Айни вақтда Ўзбекистонда ҳам Украина маҳсулотлари импорти ўрнини босувчи, шу жумладан, кондитер, ёғ-мой, дори воситалари, шакар каби маҳсулотларни ишлаб чиқарувчилар етарли даражада. Бироқ шундай бўлса-да, импорт сифатида бизнинг бозоримизга кириб келаётган бундай маҳсулотларни чеклаш бўйича қандайдир махсус текширувлар уюштирилаётгани йўқ-ку. Бундай қарама-қарши чекловлар ортидан кимга қандай зарар бўлиши мумкинлигини билиш учун иқтисодчи бўлиш шарт эмас.

    Миллий бозорни ҳимоя қилиш биз учун ҳам муҳим масала. Бироқ биз, биринчи навбатда, иқтисодий фойдадан кўра ўзаро дўстлик ва ҳурматга путур етмаслигини истаймиз. Шу боис, украиналик дўстларимиз, ҳамкасб депутатларимиз узоқ йиллардан буён мавжуд илиқ муносабатлар, халқларимиз дўстлигига путур етказмайдиган қадамлар қўйиш ҳақида соғлом фикрли қарор қабул қилишларига умид қиламиз. Ва дўстларимизнинг бизга қилаётган муносабат ва чораларига қарши чора кўришга доим тайёрлигимизни, керак бўлса ҳукуматимиз бу бўйича зарур чораларни кўриб қўйишлари кераклигини билдирмоқчимиз.

    02.11.2018, 08:56   Изоҳ (0)   18327
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳукумат қарори билан Ўзбекистонда 16 ноябрдан электр энергияси нархлари ошади

    02.11.2018, 08:45

    Ўзбекистондаги «Солиқ-сервис» марказларига 1 700 дан ортиқ мурожаат келиб тушди

    02.11.2018, 08:30

    ЕТТБ 2019 йилда Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш 4,5 фоизгача пасайишини тахмин қилмоқда

    02.11.2018, 08:15

    Олий Мажлис депутати Абдурашид Абдуқодиров: Украинанинг ўзбек автомобиллари бўйича баёноти жавобсиз қолмаслиги керак

    01.11.2018, 23:47

    Тошкентда гиламдўзлик санъатига бағишланган кўргазма ташкил этилди

    01.11.2018, 23:45

    «Москва – Бухоро» йўналишида илк парвоз амалга оширилди

    01.11.2018, 23:19
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россия мамлакатнинг учинчи энг йирик олтин ишлаб чиқарувчисини миллийлаштирди

    Дунё | 13 июл, 10:38

    Фарғонада фуқаро ўз танишини Gentraʼда қасддан уриб, ўлдириб қўйди

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:14

    Ўзбекистоннинг олис ва чекка ҳудудларида хорижий тиллар бўйича ўқув маркази очадиган ёшларга фоизсиз қарз берилади

    Ўзбекистон | 13 июл, 09:32

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    Саломатлик | 13 июл, 08:39

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.