Apple компаниясининг маркетинг бўйича катта вице-президенти Фил Шиллернинг айтишича, iPhone’нинг баъзи моделларидаги ҳарфлар маълум маънога эга бўлса ҳам, сўнгги ХS ва ХР моделларига бу ҳолат тааллуқли эмас. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Бунда у гаджетларнинг бундай номланишида спорт автомобиллари билан ўхшашликни кўришини тан олган.
Шиллер 2009 йилда iPhone 3GS моделидаги S ҳарфи «тезлик»ни (speed) англатишини маълум қилган.
Икки йилдан сўнг Apple раҳбари Тим Кук iPhone 4S даги S ҳарфи айнан шу моделнинг дастурий таъминотига киритилган Siri ёрдамчисини билдиришини айтган.
Компания 5S, 5S ва 6S моделлари учун тушунтириш бермаган.
Изоҳ (0)