TechRax YouTube-канали муаллифи iPhone’нинг сўнгги модели — XS Max иштирокида ноодатий краш-тест ўтказди, деб ёзади «Вести.ru». У қурилмани ташландиқ атом станциясининг 160 метр баландликка эга қувурига ташлаб юборди.
Видеороликда дрон телефонни қувур устига чиқариб, сўнг уни пастга ташлаганини кўриш мумкин. Буларнинг барчасини Apple телефони секинлаштирилган режимда кадрга муҳрлаган.
iPhone XS Max’нинг пастга қулаши 25 сониядан ортиқ давом этди. Охир-оқибат телефон бир нечта жойидан сал дарз кетди, холос.
Изоҳ (0)