• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистоннинг инвестициявий жозибадорлиги янада ошади

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари Саҳобиддин Арзиқулов ва Муродулла Турсуновлар Ўзбекистоннинг инвестициявий жозибадорлиги янада ошириш мавзусидаги мақолани «Дарё»га тақдим этди. Қуйида мақола эътиборингизга ҳавола этилади.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    30 октябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилда Давлат бюджетининг кутилаётган ижроси, 2019 йилга мўлжалланган макроиқтисодий кўрсаткичлар, бюджет-солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

    Таъкидлаш жоизки, 2017—2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида 2018 йилнинг ўтган даврида мақсадли иқтисодий тадбирлар амалга оширилди. Хусусан, тадбиркорлик субъектларига қулай бизнес шароитини яратиш мақсадида уларнинг молия-хўжалик фаолиятига боғлиқ бўлмаган режали текширишларга барҳам берилди. Шунингдек, тадбиркорларга фаолияти бўйича тегишли лицензия ва рухсат бериш тартиби ўзгартирилиб, лицензия бериш муддати қисқартирилди. Ички бозорни сифатли истеъмол товарлари билан таъминлаш мақсадида божхона-тариф бошқарув тизими такомиллаштирилиб, 6200 турдаги товарлар бўйича импорт божига нол ставка ўрнатилди ва 8 мингдан ортиқ турдаги товарлар бўйича божхона божлари ва аксизлар 2 мартагача камайтирилди.

    Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, 2018 йилда республиканинг халқаро суверен рейтингини олиш ва мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш мақсадида Standart and Poor’s, Moody’s, JP Morgan анд Chase каби бир қатор халқаро молиявий институтлар ва рейтинг агентликлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича тизимли ишлар бошланди.

    Ҳудудларда маҳаллий бюджет даромадлар базасини кенгайтириш, қўшимча даромад манбаларини аниқлаш ва топиш бўйича олиб борилган ишлар натижасида 2018 йил якуни бўйича маҳаллий бюджетлар ихтиёрида 5,5 триллион сўм ёки ўтган йилдагига нисбатан 6 баробар кўп маблағ қолиши кутилмоқда. Албатта, ушбу маблағлар ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ободонлаштириш, кам таъминланган аҳолини қўллаб-қувватлаш, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш борасида ҳокимликларнинг имкониятини сезиларли даражада кенгайтиради.

    Республикамизда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида яратилган 20 та эркин иқтисодий зонада умумий қиймати салкам 1,7 миллиард АҚШ доллари бўлган 281 та инвестициявий лойиҳа амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳаларнинг ишга тушиши билан 2018 йилда 25 мингдан зиёд янги иш ўринлари яратилиши кутиляпти.

    Шунингдек, 2019 йилда бюджет даромадларнинг изчил ошиши, солиқ тизимида жорий этиладиган тарихий ўзгаришлар натижасида аҳоли ҳамда тадбиркорлик соҳасига катта енгилликлар яратилиши режалаштирилган. Жумладан, юридик шахслар мол-мулк солиғи 5 фоиздан 2 фоизгача, фойда солиғи 14 фоиздан 12 фоизгача, кичик бизнес субетлари ягона солиғи 5 фоиздан 4 фоизгача камайтирилиши натижасида тадбиркорлар ихтиёрида 2 триллион сўм маблағ қолади. Жисмоний шахслар учун даромад солиғининг энг юқори ставкаси 22 фоиздан 12 фоизгача, ягона ижтимоий тўлови 25 фоиздан 15 фоизгча туширилиши, фуқароларнинг 8 фоизлик суғурта бадали бекор қилиниши натижасида аҳоли даромадлари умумий ҳисобда 6,5 фоиз ошади. Тушумдан олинадиган мажбурий ажратмалар бекор қилиш натижасида эса корхоналар ҳисобида қўшимча 5,2 триллион сўм даромад қолади.

    Хулоса қилиб айтганда, жорий йил бюджети ва келгуси йилга мўлжалланган молиявий ҳужжат тадбиркорлик субъектлари, энг муҳими, халқимиз манфаатларидан келиб чиқиб тайёрлангани юртимизда бизнес муҳитини янада яхшилаш, инвестиция жозибадорлигини оширишга хизмат қилади.

    01.11.2018, 17:08   Изоҳ (0)   11492
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Вақф» фонди имконияти чекланган болалар мактаб-интернатига қишки спорт костюмлари ва анжомларини совға қилди

    01.11.2018, 16:48

    Термиздаги тиббиёт ва таълим масканларида қишки мавсумга тайёргарлик кўрилмагани аниқланди

    01.11.2018, 15:43

    Ўзбекистонда дори воситаларини дорихоналар ва уларнинг филиалларидан ташқари сотганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик жорий этилди

    01.11.2018, 15:28

    Аёллар ижтимоий мослашуви марказлари 485 нафар оилавий зўравонликдан жабр кўрган аёлларга ёрдам кўрсатди

    01.11.2018, 15:05

    «Менинг биринчи энциклопедиям» туркумидан 10 та болалар энциклопедияси чоп этилди

    01.11.2018, 14:50

    Тошкентда чорва молларини сўйиш билан ноқонуний шуғулланган шахс ушланди

    01.11.2018, 14:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Олимлар куйиш ва яраларни даволаш учун “суюқ” тери яратди

    Дунё | 13 август, 00:10

    “Штат улкан рус меросини сақлаб қолмоқда” — Алясканинг собиқ вице-губернатори

    Дунё | 12 август, 23:50

    Жанубий Корея суди собиқ президентнинг рафиқасини қамоққа олиш учун ордер берди

    Дунё | 12 август, 23:40

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш бўйича тестлар қачон ўтказилиши маълум бўлди

    Ўзбекистон | 12 август, 23:30

    Исроил Ғазони бомбардимон қилишни кучайтирди. Бир суткада 89 киши ҳалок бўлган

    Дунё | 12 август, 23:15

    Испания ва Португалияда ўрмон ёнғинлари авжига чиқмоқда

    Дунё | 12 август, 23:00

    Зеленский 22 ёшгача бўлган украиналиклар учун чегарадан ўтишни соддалаштиришни топширди

    Дунё | 12 август, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.