Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг «Ўзбекистон миллий энциклопедияси» давлат илмий нашриёти «Менинг биринчи энциклопедиям» туркумида белгиланган 50 номдаги болалар энциклопедиясининг 10 тасини нашрдан чиқарди. Бу ҳақда Матбуот ва ахборот агентлиги хабар берди.
Ҳар бир энциклопедия ўзи ихтисослашган соҳага оид маълумотларни қисқа ва лўнда шаклда, ёш кўрсаткичлари инобатга олинган ҳолда ўзида жамлаган. Матнлар бевосита иллюстрациялар билан бойитилган.
Ҳозирда нашриётда ушбу туркумга оид навбатдаги китоблар тайёрланмоқда.
Изоҳ (0)