Ўзбекистонда ҳар қандай дори воситаларини дорихоналар ва уларнинг филиалларидан ташқари сотганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик жорий этилди. Бу «Ўзбекистон Республикасининг жамоат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган айрим қонунчилик актларига тузатиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунда кўзда тутилган, дея хабар беради «Podrobno.uz».
«Маъмурий кодекснинг 165-1 моддаси ’Дори воситаларининг дорихоналар ва уларнинг филиалларидан ташқарида сотиш’ жумласи билан тўлдирилмоқда. Бу мазкур объектлардан ташқари ҳар қандай дори воситаси, масалан, аспиринни сотганлик учун ҳам жаримага тортиш имконини беради. Кўчада қўлдан дори сотаётган киши жазоланади. Жарима энг кам иш ҳақининг 50 дан 100 баробаригача миқдорда қўлланади ва ҳуқуқбузарлик буюмлари мусодара этилди», дея таъкидлади нашр суҳбатдоши бўлган ИИББ вакили.
Унинг айтишича, мазкур ҳуқуқбузарлик 186-3 моддаси ўзгартирилган ҳолда Жиноий кодексга ҳам киритилди. Маъмурий жавобгарликдан кейинги шундай ҳатти-ҳаракатлар ЭКИҲнинг 100дан 300 баробаригача жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ё 2 йилдан 5 йилгача озодликдан чеклаш ёки 5 йилгача озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади.
Изоҳ (0)