Бугун, 31 октябрь куни Ўзбекистон Pepsi Суперлигасининг 28-туридан ўрин олган «Локомотив»—«Металлург» ўйинидан сўнг матбуот анжумани ўтказилмади. Бу ҳақда «Локомотив» матбуот хизмати «Дарё»га маълум қилди.
«Локомотив» ўз майдонида Бекободнинг «Металлург» клубини қабул қилиб, Анзур Исмоиловнинг 90-дақиқада киритган голи сабаб ғалаба қозонди.
Учрашувдан сўнг одатга кўра, икки жамоа бош мураббийи ва футболчилари матбуот анжуманида иштирок этиши керак эди. Маълум қилинишича, ўйиндан сўнг матбуот анжуманига бирор-бир сайт ёки газетадан журналист ташриф буюрмаган. Келгани ҳам кетиб қолган. Шу сабабли иккала жамоа бош мураббийи ва футболчилари ўртасида ўтказилиши керак бўлган матбуот анжумани ўтказилмаган.
Қайд этиш жоиз, кеча, 30 октябрь санасида Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мамлакатдаги ўзбек футболини ёритиб боришга мўлжалланган Championat.asia ходимларининг аккредацияларини бекор қилгани ҳақида хабар берилганди. Мазкур сайт Суперлиганинг кўплаб ўйинларини кенг форматда ёритиб келаётганди.
Изоҳ (0)