Бугун, 31 октябрь санасида футбол бўйича Испания Кубогининг 1/16 финал босқичи доирасида бир нечта учрашув бўлиб ўтади.
Жумладан, «Реал Мадрид» жамоаси янги мураббий Сантьяго Солари (в.в.б) қўл остидаги илк ўйинда майдонга тушади. «Қироллик клуби» кубок доирасида қуйи лига вакили «Меллила»га қарши баҳс олиб боради. Беллашув 23:30 да бошланади.
Каталониянинг «Барселона» жамоаси эса сафарда яна бир қуйи лига вакили «Леонеса» жамоасига қарши майдонга тушади. Мазкур ўйин эса 01:30 да бошланиши белгиланган.
Испания Кубоги
1/16 финал
Дастлабки беллашувлар
30 октябрь, сешанба
«Эбро»—«Валенсия» 1:2
Голлар: 1:0 – 62 Жонан Амелибиа, 1:1 – 71 Санти Мина, 1:2 – 80 Санти Мина.«Луго»—«Леванте» 1:1
Голлар: 1:0 – 11 Эррера, 1:1 – 53 Майорал.«Леганес»—«Райо Вальекано» 2:2
Голлар: 0:1 – 15 Гарсия, 0:2 – 21 Алегрия, 1:2 – 31 Ан-Несири, 2:2 – 72 Ан-Несири.«Сант-Андреу»—«Атлетико Мадрид» 0:1
Гол: 0:1—33 Желсон Мартинш.31 октябрь, чоршанба
Изоҳ (0)