Спорт арбитраж суди (CAS) Халқаро ҳаваскорлар бокс ассоциацияси (AIBA) виц-президенти Серик Қўноқбоевнинг аппеляциясини қаноатлантирди, деб хабар беради «РИА Новости».
CAS Қўноқбоевнинг AIBA президентлиги учун номзоди киритилмаганлиги борасида берган аппеляциясини кўриб чиқиб, уни ижобий ҳал қилди. CAS қарорига кўра, энди Серик Қўноқбоев AIBA’нинг 2—3 ноябрь кунлари Москвада ўтадиган сайловида президентликка номзодини қўй олади. Суд AIBA Қўноқбоев номзодини асоссиз равишда рад қилганини қайд этган.
Эслатиб ўтамиз, бунгача AIBA президентлигига Ғофур Раҳимов ягона номзод бўлиб турган эди. Қўноқбоев эса сайловда иштирок этиш учун керакли имзоларни вақтида тўплай олмагани сабаб президентлик учун номзод сифатида кўрсатилмаганди.
Изоҳ (0)