Ўзбекистондан хорижга алдов йўли билан олиб чиқиб кетилаётган уч нафар аёл тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Тошкент вилояти Қибрай тумани «Зафаробод» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган «Майский» чегара пости орқали 28 ёшли Ж.У Наманган вилояти Учқўрғон туманида яшовчи 32 ёшли Н.О, 28 ёшли О.Н. ва Самарқанд вилояти Нарпай туманида яшовчи 26 ёшли М.Р.ни хорижда «яхши даромадли иш» топиб беришни ваъда қилиб, уларни Қозоғистон ҳудудига олиб ўтиб кетаётган вақтида тўхтатиб қолинди.
Қайд этилишича, учала аёл ҳам Ўзбекистон ҳудудига қайтарилди.
Ж.У.га нисбатан эса Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг одам савдоси билан боғлиқ моддаларига мувофиқ жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)