• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12578.21
    • RUB160.31
    • EUR14633.49
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Фоторепортаж: Тошкентдаги «энг текис» йўл

    «Халқ сўзи онлайн» мухбирлари Тошкентнинг «Дўстлик» метро бекатидан «Авиасозлар» бозорига олиб борувчи абгор йўлдан фоторепортаж тайёрлади. «Дарё» уни тўлиқ қайта эълон қилади.

    Фото: Ҳаким Йўлдошев / «Халқ сўзи»

    Фото: Ҳаким Йўлдошев / «Халқ сўзи»

    Бундай жойлар кўп дея жавоб берадиганлар бисёр. Улардан бири эса қуйидаги жойни бориб кўришни «тавсия» қилди. Тошкент шаҳридаги «Дўстлик»(собиқ «Чкалов») метро бекатидан «Авиасозлар деҳқон бозори» (халқ тилида «Кадишев») бозори томон машинада бордик, кўрдик, ишонч ҳосил қилдик.

    Автомобильда «Машинасозлар» метро бекати ёнидан ўтиб борар эканмиз, йўлнинг кенглиги ва равонлигидан баҳри-дилимиз очилди. Ҳақиқий шоссе. Сўнгра «Дўстлик» метро бекатига етиб келдик. Ҳаммаси шундан сўнг бошланди. Йўл тобора торайиб борарди. Қарама-қарши йўналишнинг ҳар бирига бир полосадан йўл берилган. Ўнг чеккадаги олиб ташланган трамвай линияси ҳисобига кенгайтирилиши керак бўлган жой ҳали эпақага келтирилмаган. Бу эса автомобиль қатновига қўшимча ноқулайлик туғдиряпти. Шу тор йўлдан автомобиллар тушлик арафасида шунчалик «сиқилиб ўтяптики», энди эрталабки ва кечки тиғиз(пик) пайтлардаги аҳволни тасаввур қилаверинг. Бундай пайтда «сиқилиш»дан бадтар бўлиши аниқ. Бу ҳали ҳолва.

    Фото: Ҳаким Йўлдошев / «Халқ сўзи»

    Фото: Ҳаким Йўлдошев / «Халқ сўзи»

    «Дўстлик» метро бекатидан ўтиб, маҳаллий аҳоли «Maxмур кўча» дейдиган ушбу ҳудуддан ўтиб борамиз. «Т» шаклидаги чорраҳага (ўнгга бурилса, «Кадишев» бозори, чапга бурилса Мухтор Ашрафий кўчаси бўйлаб «Рисовий» бозорига борса бўлади) етиб бормасимиздан, йўлнинг ҳақиқий аҳволи намоён бўлди. Асфальтлиги қолмаган асфальт йўлнинг «юзи»даги «яра-чақалар», чуқур-чуқур «чандиқлар»ни кўриб, унга раҳмимиз келди. Бечоранинг устидан техника эмас, динозаврлар босиб кетган дейсиз. Жала эмас, тош ёққан дейсиз. Лекин динозаврлар қирилиб кетганига миллионлаб йиллар бўлди, тош эса ҳеч қачон ёғмаган.

    Бундай жойдан ўтган машина тугул, унинг салонида ўтирганларнинг ҳам ичи тўкилиб кетади. Энди ҳар куни айнан шу йўл орқали ишга, ўқишга қатнайдиган ҳайдовчию йўловчиларнинг асаб толаларию организмларини, автоуловларнинг механизмларини бир хаёлингизга келтиринг. Уларнинг ҳолига маймунлар эмас, ҳалиги динозаврлар ҳам йиғлаб юборса ажаб эмас. Ҳар сакраганда, буйракларига қўшилиб унинг ичидаги тошлари(агар бўлса) ҳам узилиб тушса керак.

    Фото: Ҳаким Йўлдошев / «Халқ сўзи»

    Фото: Ҳаким Йўлдошев / «Халқ сўзи»

    Хўш, бундай ачинарли ҳолат юзага келганига қанча бўлди? Нега шаҳар, туман ҳокимлиги, масъул ташкилот ва идораларнинг мутасаддилари жим? Бунинг оқибатларига кимлар жавоб беради?

    — Шу маҳаллада яшайман, - дейди ўзини Файзулла Бекмуродов деб таништирган ҳамюртимиз. — Бу ерда беш-олти йилдан бери шундай аянчли ҳолат. Ёмғир-қор ёғиб шу аҳволга тушиб қолди. Эрталаблари, кечки пайтлари жуда тирбанд бўлади. Йўл азбаройи илма-тешик бўлиб кетганидан, ҳатто машиналарнинг «номерлари» ҳам тушиб қолган, ҳайдовчилар эса қайтиб келиб уларни қидириб юрган пайтлар ҳам кўп учраб туради. Кечалари симёғочлардаги йўлни ёритиш мосламалари ишламай қолса, ана кўрасиз томошани. Чорраҳага етмасдан, автобус бекати бор. Уни бекат деб ҳам бўлмайди. На бир буткаси бор, на бекат деган номи. Яна у айнан ана шу уйдим-чуйдим олдида жойлашган. Автобуслар, маршруткалар тўхташи учун жуда ноқулай. Ҳеч бир мутасадди келиб, шу муаммолар билан танишиб, ҳал қиламиз деган гапни эшитмадик.

    Фото: Ҳаким Йўлдошев / «Халқ сўзи»

    Фото: Ҳаким Йўлдошев / «Халқ сўзи»

    — «Maxмур» кўчасида турамиз, — дейди узоқ йиллик иш стажига эга бўлган ҳайдовчи Абдукарим Бобожонов. — Мана икки йилдан кўп вақт ўтди ҳамки, йўлимиз чатоқ. Таъмирлаймиз дейишадию лекин ҳеч таъмирлашмайди. Ҳали униси келади қиламиз деб, ҳали буниси келади, ишдан эса дарак йўқ. Бошқа жойларни кўриб тўғриси ҳавасимиз келади. Биздаги аҳволга эса гувоҳ бўлиб турибсиз. Машинада ҳам пиёдаларга ўхшаб сакраб-сакраб юрамиз, ҳамма жой чуқурлик. Ёғингарчилик пайтида лойқа, балчиқ атрофга сачраса, ёзда ҳаммаёқни чанг-тўзон қоплайди. Автобуслар, маршруткалар, юк машиналарига айниқса қийин. Шу жойлардан инқиллаб-синқиллаб, қийналиб ўтади. Бир қарасангиз, ҳайдовчилар бир-бирини сўккан, бир қарасангиз сигнал-базм, ғилдираклар ёрилган. Қулоқларимиз ҳам, кўзларимиз ҳам ўрганиб кетган буларга. Хуллас, «Дўстлик»дан то шу ергача шу аҳвол. Қачон бундай нохушликлардан қутулар эканмиз, билмайман.

    Фото: Ҳаким Йўлдошев / «Халқ сўзи»

    Фото: Ҳаким Йўлдошев / «Халқ сўзи»

    — Бугун янги кўприк ва янги метро қурилаётгани учун кўпчилик шу йўлдан ўтишга мажбур бўлмоқда, — дейди кекса йўловчи Искандар Ҳайдаров. — Устига устак, чапга бурилганда, шлагбаум бор. Поезд келиб қолиши бор, бошқа бор. Ўғлим неварамни боғчага олиб боради. Шу йўлдан ўтади. Шу пайтда юрак ҳовучлаб ўтираман. Эҳтиёт бўлиб ўцин-да, бошқа машина билан туртиниб кетмасин-да, ҳеч ким билан уришиб кетмасин-да деб хавотир оламан. Эрталаблари йўлдаги чуқурликлар етмаганидек, ҳайдовчилар ҳам бир-бирига йўл берай демайди. Пиёдалар ўтиш жойида пиёдаларни умуман ўтказишмайди. Ҳамма қаёққадир шошган. Бундай йўлда шошиб бўладими? Шунинг учун катта неварамни мактабга ўзим олиб бораман. Ёши катталар йўлдан зўрға ўтаётганда, ёш болалар қандай ўцин?! Мактабдан чиқадиган пайтда бориб олиб келаман. Лекин ҳамма ўқувчиларни ҳам мактабга олиб бориб, олиб келишмайди. Кўпчилиги ўзлари бориб келади. Йўлдаги мана шу нуқсонлар ҳал бўлса, текисланса, ана у йиртиқларга ямоқлар қўйилса, керакли йўл белгилари қўйилса, ҳайдовчилар ҳам, пиёдалар ҳам йўл қоидаларига риоя қилади. Ота-оналар ҳам фарзандларининг мактабга бориб келишидан кўнгли хотиржам бўлади. Шаҳримиздаги бошқа равон йўллар сингари бу йўл ҳам тез орада рисоладагидек бўлиб қолишидан умидвормиз.

    Фото: Ҳаким Йўлдошев / «Халқ сўзи»

    Фото: Ҳаким Йўлдошев / «Халқ сўзи»

    — Мана, кўриб турибсиз, автобусимиз бус-бутун, соппа-соғ, - дейди йўналишли автобус ҳайдовчиларидан бири Ғуломжон ака ҳазиллашиб. — Эрталаб ва кечки пайт салон йўловчилар билан лиқ тўлади. Шундай пайтда мана бу уйдим-чуқурлардан чумоли юриш қилиб ўтамиз. Шундаям ичкари ер қимирлагандек силкиниб-силкиниб тушади. Йўналишимизнинг энг оғриқли нуқтаси шу десам адашмайман. Деярли бошқа барча йўллардан яхши бўлгани учун кўнглимиз хотиржам ўтади. Шу жойга келганда эса, хафсаламиз пир бўлгани-бўлган. Йўловчилар-ку кўникиб кетган, лекин шу жойга келганда автобусимизга ичим ачийди. Ким билсин, балки у ҳам кўникиб кетгандир.

    Фото: Ҳаким Йўлдошев / «Халқ сўзи»

    Фото: Ҳаким Йўлдошев / «Халқ сўзи»

    — Қирқ йилдан бери машина ҳайдайман, — дейди яна бир ҳайдовчи Алишер Тешабоев. — Шукр, юртимизнинг кўп жойларида бўлгани каби Тошкентда ҳам кўп қурилишлар бўлмоқда. Йўлларимиз олдинги даврларга нисбатан анча текис, равонлашиб қолди. Тўғри, муаммолар йўқ эмас. Уларга ҳам аста-секин ечим топса бўлади. Лекин мана шу жойни зудлик билан тўғриламаса, бўлмайди. Биз-ку майли, агар бирор чет эллик турист шу жойдан ўтиб қолса борми, йўлдаги ана шу тешиклардан ҳар силкиниб ўтганида, олган ҳамма яхши таассуротлари ҳам тўкилиб кетиши аниқ.

    30.10.2018, 11:14   Изоҳ (0)   41257
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Марказий банк иқтисодиётнинг реал секторидаги ҳолат ва кутилмалари натижаларини эълон қилди

    30.10.2018, 11:13

    Самарқанд тунги клубларида рейдлар ўтказилди

    30.10.2018, 09:31

    Халқаро меҳнат ташкилоти: Мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳукумат амалдорига чора кўрилиши керак

    30.10.2018, 08:54

    Ўзбекистонда илк бор робототехника мусобақаси бўлиб ўтди

    30.10.2018, 08:40

    Ўзбекистонлик ҳарбийлар мураккаб тоғ шароитида шартли ярадорларни қутқариш машғулотини ўтказди

    29.10.2018, 22:26

    Президент топшириғига кўра Оққўрғон воқеасига бағишланган йиғилиш ўтказилди

    29.10.2018, 22:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда аёл пластик операция учун 2,4 млн доллар ўғирлади

    Дунё | 21 июл, 00:10

    Ғазо талабалари уруш бошлангандан буён илк бор имтиҳон топширади

    Дунё | 20 июл, 23:46

    Россия Shahed дронларини ишлаб чиқарадиган завод намойиш қилинди (видео)

    Дунё | 20 июл, 23:30

    Эрон Исроил ҳужумларида шикастланган ҳаво мудофаа тизимларини янгилади

    Дунё | 20 июл, 23:05

    Кўкдаладаги портлаш: воқеа жойидан кечиккан репортаж

    Ўзбекистон | 20 июл, 22:41

    Илон Маск болалар учун Baby Grok иловасини ишга туширади

    Дунё | 20 июл, 22:30

    Авторитар тизим ўзгармагунча Грузия Европа Иттифоқига қўшила олмайди — ЕИ парламенти

    Дунё | 20 июл, 22:10

    Японияда қутқарув ишлари учун 3 метрли робот яратилади

    Дунё | 20 июл, 21:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.