Ўзбекистонда 1 ноябрдан бошлаб об-ҳавонинг ўртача ҳарорати пасайиши кутилмоқда. Бу ҳақда Repost хабар берди.
Янги ойнинг биринчи куни мамлакат бўйлаб ёмғир ёғиши, шамол сониясига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кундузги пайт ҳарорат 5-10 даража илиқ, кечки пайт эса 5 даражагача совуқ бўлади.
2—3 ноябрь кунлари Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида 2-7 даража илиқлик кузатилади.
4 ноябрь куни Ўзбекистонда бироз илиқлик ҳукм суради: кундузи ҳарорат 5-10 даража илиқ, кечки пайт эса 2 даражагача совуқ бўлади.
Изоҳ (0)