28 октябрь куни Қорақалпоғистоннинг Нукус ва Қўнғирот туманлари орасида Nexia автомобили шу йўналишда ҳаракатланаётган поезд билан тўқнашди. Бу ҳақда Repost хабар бермоқда.
Nexia автомобили ҳайдовчиси шлагбаум ўрнатилмаган темир йўлни йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмай кесиб ўтмоқчи бўлган. Шу пайтда катта тезлик билан ўтаётган поезд уни уриб юбориши оқибатида эса Nexia ўн метрдан узоқроқ масофага учиб кетган.
Ҳодиса юз берганидан ўн дақиқа ўтиб тез тиббий ёрдам етиб келган, жабрланувчилар йўқ.
Изоҳ (0)