Жорий йилнинг 28 октябрь куни Наманган вилоятининг Косонсой туманида яшовчи Ҳ.М. (исмли аёл) уйи олдида ўзаро жанжал сабаб қўшниси М.Ш. (исмли аёл)га пичоқ билан жароҳат етказган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Натижада М.Ш. касалхонага ётқизилиб, Ҳ.М. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)