Жорий йилнинг 27 октябрь куни Фарғона вилояти Фурқат туманида яшовчи Р.О. «К.Содиқов» МФЙ ҳудудида фуқаро К.С. билан бирга спиртли ичимлик истеъмол қилиб, ўрталарида келиб чиққан ўзаро жанжал туфайли Р.О. Чек-кўприк кўчасида К.С.нинг танасини турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказиб, воқеа жойидан яширинган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Натижада К.С. шу ерда бўлган ариққа тушиб кетиб, воқеа жойида вафот этган. Кўрилган чоралар натижасида Р.О. қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)