Қорақалпоғистон Республикасининг Шуманай туманида 28 октябрь куни «Бирлешик» ОФЙ ҳудудида жойлашган «Муханов Кошкарбай» фермер хўжалиги дала майдонида шу ОФЙда яшовчи Т.М. бошқарувидаги «Ford транзит» русумли микроавтобусини орқага ҳайдаётган вақтида орқада турган Нукус шаҳрида яшовчи 3 нафар пиёдаларни уриб юборган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Натижада улардан бири С.И. жароҳат олиб касалхонага ётқизилиб, қолган икки нафарига касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)