WhatsApp мессенжери ўзининг iOS дастурларига Touch ID ва Face ID функцияларини қўшди. Бу ҳақда Webetainfo’га таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Хабар берилишича, мессенжер кенг миқёсли янгилашни тайёрламоқда, бу янгилаш мессенжерни хавфсизроқ қилади. Янги функция фаоллаштирилганидан кейин WhatsApp дастур ҳар сафар ишга туширилганда фойдаланувчининг шахсини тасдиқлашни талаб қилади.
Шу тариқа, мессенжерга кириш учун смартфон эгаси «Уйга» тугмасига бармоғини қўйиши ёки дастурни олд камера орқали юзни танувчи Face ID функцияси ёрдамида блокдан очиши керак бўлади.
Қўшимча аутентификацияни дастурнинг созламаларида фаоллаштириш мумкин бўлади.
Изоҳ (0)