Кеча, Европа Лигаси мусобақасининг 3-тур баҳслари бўлиб ўтди. УЕФА ташкилоти мазкур турнинг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзод футболчилар номини маълум қилди. Бу ҳақда ташкилотнинг Twitter‘даги расмий саҳифасида хабар берилди.
Унга кўра, даъвогарлар орасидан «РБ Зальцбург» ҳужумчиси Мунас Даббур, «Челси» ярим ҳимоячиси Рубен Лофтус-Чик, «Бетис» ҳужумкор ярим ҳимоячиси Жовани Ло Чельсо ва «Фенербахче» ҳужумчиси Михаэль Фрай ўрин олди.
Маълумот учун, Мунас Даббур «Русенборг» (3:0) билан ўйинда 2 та гол киритишга эришди, Рубен Лофтус-Чик БАТЭга (3:1) қарши баҳсда 3 та гол уриб, ҳет-трик қайд этди, Жовани Ло Чельсо «Милан»(2:1) билан учрашувда 1 та гол ва 1 та голли узатмани амалга оширди, Михаэль Фрай ҳам «Андерлехт»га (2:2) қарши баҳсда 1 та гол уриб, 1 та голли узатма берди.
Овоз бериш УЕФА расмий сайтида амалга оширилмоқда.
Изоҳ (0)