Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида спорт курашлари бўйича Жаҳон чемпионати ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда. Кеча, 25 октябрь санасида мусобақада юнон-рум кураши бўйича мусобақаларга старт берилди.
Жаҳон чемпионатида -63 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Элмурот Тасмуродов Беларусь, Хитой, Молдова, Украина вакилларини мағлубиятга учратди ва финалга йўл олди. Энди у бугун, 26 октябрь санасида олтин медаль учун россиялик Степан Марянянга қарши гиламга чиқади.
Эслатиб ўтамиз, бунгача эркин кураш баҳсларида иштирок этган Бекзод Абдураҳмонов бронза медалига эга чиққанди.
Изоҳ (0)