АҚШнинг Невада штати атлетика комиссияси Ҳабиб Нурмагомедовга Конор Макгрегор билан жанги учун белгиланган 2 миллион доллар гонорарнинг ярмини қайтариш бўйича қарор чиқарди, деб хабар беради «Вести.ru».
Шу тариқа Ҳабиб 1 миллион долларга муаммосиз эга бўлади.
Қайд этиш жоиз, иккала спортчи ҳам комиссиянинг кейинги йиғилиш бўлиб ўтадиган 10 декабрга қадар вақтинча дисквалификацияга учраган. Комиссиянинг йиғилишида иккала спортчи ҳам иштирок этиши шарт. Эшитув жараёнидан сўнг Нурмагомедовга гонорарнинг қолган қисми ҳам берилиши ёки берилмаслиги ҳал бўлади.
Изоҳ (0)