Ўзбекистон – Россия Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2018-2019 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурига биноан 26 октябрь куни Тошкент шаҳрида ташқи сиёсатни ахборот билан таъминлаш ва ОАВ билан ишлаш масалалари бўйича вазирликлараро маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Россия ТИВ делегациясига Ахборот ва матбуот департаменти директори Мария Захарова бошчилик қилди.
Учрашувда оммавий ахборот воситалари билан ишлаш соҳасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди, тажриба алмашилди.
Россия делегацияси шу куннинг ўзида ЖИДУ ўқитувчи ва талабалари билан учрашув ўтказди.
Изоҳ (0)