Чеченистон пойтахти Грозний шаҳрида 12 мамлакатнинг 130 нафардан ортиқ вакили иштирокида Маҳмуд Эсамбаев номидаги Х Халқаро рақс танлов-фестивали бўлиб ўтди, деб ёзади Uz24.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг маълум қилишича, фестивалда Тошкент давлат миллий рақс ва хореография олий мактаби иккинчи босқич магистранти, «Ниҳол-2017» давлат мукофоти совриндори Шерзод Кенжебоев ҳам иштирок этган.
Халқаро фестиваль ҳакамлар ҳайъати қарорига кўра, Шерзод Кенжебоев «Яккахон рақс» номинациясида 3-ўринни қўлга киритди.
Изоҳ (0)