Ўзбекистон давлат филармонияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими директори лавозимига Бахтияр Есемуратов тайинланди, деб хабар беради «Халқ сўзи».
Ҳозирги пайтда Филармонияга «Аму тўлқини», «Гулзар», «Айқулаш юлдузлари» ансамбллари ва Ўзбекистон Бадиий жамоалари ижодий бирлашмаси Қорақалпоғистон жамоаси киргизилган.
Бахтияр Есемуратов бунгача «Айқулаш юлдузлари» қорақалпоқ давлат миллий-фолклор ансамбли директори лавозимида ишлаб келган.
Изоҳ (0)