Жорий йилнинг 19 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг мажлислар залида Россия Федерациясидан ташриф буюрган С.В.Образцов номидаги давлат академик қўғирчоқ театрининг ижодий жамоаси билан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлигида Театрларни ривожлантириш бошқармаси ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди.
Мазкур тадбирда С.В. Образцовнинг кўп йиллик босиб ўтган самарали ва сермаҳсул ижод фаолияти, шунингдек театрнинг бугунги кундаги фаолияти борасида батафсил маълумот берилди.
Изоҳ (0)