Режиссёр Саид Муҳторов «Васият» деб номланган фильмнинг суратга олиш ишларини якунлаш арафасида. Журналист Феруз Муҳаммад мазкур фильмнинг суратга олиш ишларидан «Дарё» учун махсус репортаж тайёрлади.
«Васият» фильмининг ишчи номи «Жаннат нури» деб аталган бўлиб, суратга олиш ишлари беш ойдан буён давом этмоқда.
Фильмда бош ролларни Жавоҳир Зокиров, Дилноза Кубаева, Улуғбек Қодиров, Зарина Низомиддинова, Ситора Фармонова, Луиза Расулова, Саид Муҳторов, Шаҳзод Султоновлар ижро этмоқда.
Фильмнинг суратга олиш ишлари ёз фаслининг бошларидан бошланган эди. Айни вақтда фильмнинг суратга олиш ишлари деярли ниҳоясига етган.
Фильм ғоя муаллифи ҳамда продюсер Нодир Тожихўжаев, сценарий муаллифи ҳамда режиссёр Саид Муҳторов томонидан суратга олинмоқда.
«Васият» фильмининг кенг жамоатчилик учун мўлжалланган премьераси ноябрь ойида бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)