Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

АҚШнинг United Investment Healthcare Group компанияси Ўзбекистоннинг «Dori-Darmon» компаниясини ишончли бошқарув учун қабул қилиб олади. Бу ҳақда Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси матбуот хизматига асосланиб, Spot хабар бермоқда.

Фото: Spot

Фото: Spot

Тегишли келишув Тошкенртда бўлиб ўтган Ўзбекистон—АҚШ бизнес-форуми доирасида имзоланган. Келишувни Ўзбекистон томонидан Равшан Азимов имзолаган — у 2018 йил апрелида «Dori-Darmon» бошқаруви раиси этиб тайинланган эди.

АҚШ компанияси «Dori-Darmon»ни беш йил муддатга ишончли бошқарувга оляпти. Агар чет эллик ҳамкор белгиланган бизнес-кўрсаткичларга эриша олса, у ҳолда келишув яна беш йил муддатга узайтирилади.

«Dori-Darmon»ни хорижий компания бошқарувига топшириш мақсади август ойи охирида, шу ҳақдаги тегишли ҳужжат лойиҳаси эълон қилинганидан сўнг маълум бўлганди. Маълумот учун, компаниянинг 71 фоиз акцияси давлатга тегишли. Компания таркибида 2200 дан зиёд ижтимоий дорихоналар ташкил этилган бўлиб, у наркотик воситалар ва психотроп моддаларни давлат тиббиёт ташкилотларига етказиб берувчи ягона ширкат ҳисобланади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар