2018 йилнинг 18 октябрь куни Йангийўл тумани «Кенг кичик» МФЙ Фаровон кўчаси 12-уйда истиқомат қилиб келган 2 нафар фуқаро (эр-хотин) ис газидан заҳарланиб, ҳаётдан бевақт кўз юмган, деб хабар беради ФВВ матбуот хизмати.
«Ушбу фожиага хонадон ертўласига ўрнатилган қўлбола (сертификатланмаган) сув иситиш анжоми сабаб бўлган. Мутахассислар хулосасига кўра, газда ишловчи сув иситиш анжомига дудбурон ўрнатилмаганлиги ҳамда ертўлада ҳаво алмашиш туйнуги бўлмаганлиги оқибатида, табиий газни чала ёниши ва ис гази ҳосил бўлиши юзага келган. Ертўлада тўпланган ис гази (ҳаводан енгил) ётоқхонага кўтарилган ва хонадон эгаларини ҳалокатли заҳарланишига олиб келган.
Кириб келаётган иситиш мавсумида газ ва бошқа муқобил ёқилғи турларидан хавфсиз фойдаланиш қоидаларига амал қилинг. Қўлбола ва сертификатланмаган иситиш анжомларидан фойдаланманг. Ис газидан заҳарланишдан ўзингиз ва яқинларингизни асранг», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)