Сўнгги янгиликлар Асосий янгиликлар Энг кўп ўқилган
Ўзб
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng

Daryo.uz Daryo.uz

  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
Сўнгги янгиликлар
    • USD 12175.07
    • RUB 125.42
    • EUR 12831.31
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +25°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    Daryo logo white Daryo logo dark

    • Маҳаллий
      • Меҳридарё
      • Бошқалар
    • Марказий Осиё
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
      • Афгонистон
    • Дунё
    • Пул
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
      • Бизнес
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
    • Колумнистлар
    • Мультимедиа

    Daryo.uz Daryo.uz

    Маҳаллий

    Бухоролик ўқувчи Дониёр Исмоилов билан хорижлик мутахассислар қизиқмоқда

    23.10.2018, 10:34 77227

    ЎзАда Дониёр Исмоилов билан хорижлик мутахассислар қизиқишаётгани ҳақидаги мақола чоп этилди. Қуйида ушбу мақолани батафсил ўқийсиз.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Бухоро вилояти қишлоқларининг бирида ёзда чанг-тўзон, қишда лой кечиб, катта бўлган Руслан Шарипов бугун дунё етакчи олимлари билан ҳамкорликда физика-математика соҳасида кашфиётлар қилмоқда.

    Бир неча йиллар аввал у бирданига Москва давлат университетининг 3-босқичига қабул қилинган ва кейинчалик тадқиқотларини шу давлатда олиб борган. У бугунги ихтироларини Ўзбекистон учун яратиши ҳам мумкин эди. Лекин...

    Афсус оғир ижтимоий шароитда яшаётган йигитни юқоридагилар пайқаб, уни қўллагунларича хорижликлар бу ноёб истеъдод эгасини «илиб» кетишди.

    Бугун Ўзбекистоннинг яна бир математика бўйича чемпион йигити Дониёр Исмоиловга хорижлик мутахассислар қизиқишмоқда. Мухбирлар Дониёрнинг уйида бўлиб, шароитлари билан танишди, чемпионнинг онаси билан суҳбатда бўлди.

    Чемпионнинг уйи

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Қуртлаган том, ағанаётган уй, чўл ўртасидаги фақирона ҳаёт туман ҳокимликларига нормал шароит бўлиб кўринганга ўхшайди. Дониёрнинг уйи Қораун қишлоғининг энг чеккасида жойлашган. Ағанай деб турган икки хонали уй томлари ёғоч ва қамишлардан иборат бўлиб, у ёғингарчиликларга яроқсиз ҳолатга келиб улгурган. Хонадон эгаси шифтни қуртлаб кетганини айтади. Икки хонали уйда бир икки буюм ва сандиқ тўла китоблардан бўлак тайинли бир жиҳознинг ўзи йўқ.

    Уй шифти бурчагидаги ўпирилган жой мато билан беркитилган. Унниққан шолчалар, кўрпачалар, қийшайиб кетган ромли деразалар... Энди бу уйда қишлашни тасаввур қилаверинг. Уй тўрида турган янгича телевизор туман ҳокимлигининг совғаси. Ўтган йили туман ҳокимлиги совға қилган телевизорни Дониёрнинг онаси 750 минг сўмга – ўғлининг чемпионатга қатнашиши учун сотиб юборган. Уй эгалари 15 сотих ерга эга. Лекин, бу ердан расмана фойда олиш учун аввал унга пул сарфлаш лозим. Хонадон эгасининг эса бунга имконияти йўқ. Бундан ташқари, Қораун қишлоғининг аксарият ерлари ўта шўрланган бўлиб, деҳқончилик учун яроқсиз. Сув ҳам муаммо, аммо ҳокимият хонадон эгалари 15 сотих ерга эгалигини шама қилмоқда. Гўёки улар тайёр ердан фойдаланиб, даромад олмаётгандек.

    Мақоладан сўнг

    Сайтда бу ҳақида мақола эълон қилингач, уйни туман ҳокимлиги бориб ўрганган. Ҳокимлик вакилларини «ҳақиқатан бу оила ёрдамга муҳтожми?», деган савол қийнаган.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Чемпион боланинг онаси Лобар Раҳимова туман ҳокимлиги уйларини таъмирлаб, томини шифер билан ёпишга ваъда берганини айтади. Аммо Лобар аянинг айтишича, «бу уй томидаги ёғочлар чиригани боис шиферни ҳам кўтара олмайди. Агар шифер қилинса уй ағанаб кетиши аниқ». Энди ўзингиз бир тасаввур қилинг, биз юқорида тасвирлаган уйни таъмирлаш керакми ёки тамомила бузиб бошқа қурган афзалми?

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Яна бир савол қийнайди, чемпион бола ҳақида мақола эълон қилинмагунча нега туман ҳокимлиги бу оилага бефарқ бўлиб келган. Улар кўрсатган ёрдам, икки дона телевизордан иборат, холос. Ҳокимиятнинг бу кичик ёрдами билан оилани оғир аҳволдан қутқариб бўлмайди. Юртимиз келажаги учун нақадар зарур бўлган иқтидорли болаларга муносабат шуми? Дониёр Исмоиловнинг мактабга қатнашга ҳам имкони йўқ. Қораун қишлоғидан туман марказига бориш учун транспортнинг ўзи йўқ, яқин орада бўлишига ҳам ишониш қийин. Дониёрни-ку, махсус мактаб интернатга кам таъминланган оила фарзанди сифатида тўловсиз ўқишга олишган, лекин бошқа болалар-чи? Дониёр бу қишлоқнинг ягона мактаб ўқувчиси эмаску?! Қишлоққа кириб боргунимизча, бошимизгача чангга ботдик, қизиқ ёғингарчилик дамларда қишлоқ аҳолиси бу кўчаларда қандай ҳаракатланар экан?

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Мақола эълон қилингач, «Адолат» партияси вакиллари ҳам чемпионнинг уйига ташриф буюришган. Шароитини ўнглашга ёрдам беришни ваъда қилишган. Мутасаддиларимизнинг энг қойиллатган ишлари, бу – ваъда бериш, шундай эмасми?..

    Шунингдек, Лобар Раҳимова туман марказидан уй-жойга эга бўлиш учун рўйхатга киритилган. Рўйхатга кўра, Дониёрнинг оиласи уйлик бўлгунча у яна қанча қишларни шу қуртлаган том остида ўтказаркан?

    Чемпион дарс қилиш ўрнига ишламоқда

    Баъзи бир интернет сайтларида Дониёрнинг нон цехида ишлаб юргани ёлғонлиги айтилган. Бироқ, Дониёрнинг онаси ўғлининг тенгдошлари математика бўйича чемпионатларга қатнашиш учун тайёргарлик кўрганда, унинг ўғли бир-икки сўм топиш учун цехда ишлаганини айтади. У нон цехида ишлаганми ёки дафтарми бунинг бизга аҳамияти йўқ. Муҳими, иқтидор эгаси бўлган ёш ўспирин илм олиши лозим бўлган даврида ўқиш-ўрганишга вақт ажратолмай, ўзига ўқув-қуроллари олиш учун цехда ишлаб келган. Бизнинг-ча, Дониёр каби қобилиятли болаларга алоҳида шароит яратиш керак. Балки у келажакда Ўзбекистон ва бутун дунёда аҳамиятли бўлган кашфиётлар қилса, ажаб эмас.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    АҚШда фойдасиз бўлган ихтиролар учун ҳам маблағ сарфланаверади, чунки улардан бирон наф бўлиши эҳтимоли бор. Биз эса келажакда мева бериши аниқ бўлган иқтидорли ёшлари, замонамизнинг ал-Хоразмийлари учун пулни қизғанамизми?

    Ёшлар Иттифоқи вакиллари ҳам келиб кетди...

    Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқининг Бухоро вилояти Қоракўл тумани вакили бу уйга ташриф буюрган ва уларнинг муаммолари билан қизиққан. У вилоятдан ҳокимлик вакиллари келишини, улар Дониёр билан учрашиш истагида эканлигини билдирган. Дониёрнинг онаси ўғлини ушбу учрашувга жўнатишга ҳам пул топа олмаганини айтади.

    «Қишлоғимиздан туман марказигача 10 минг сўм такси пули қилишга маблағим йўқ. Аммо уларга шундай дейишга ор қилдим. Нима қилай, бор бўлса, ўз фарзандимдан қизғанмайман-ку», дейди она.

    Биз Республика Ёшлар Иттифоқининг матбуот хизмати билан боғландик. Улар Қоракўл туманига «тақдимнома» жўнатганларини ва айни дамда у ердаги вазият ўрганилаётганини айтишди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Шу билан бирга, Ёшлар иттифоқи вакили бизга шундай иддао қилди: «ҳар қандай қийинчиликда қолган иқтидорли болани оммага олиб чиқиб, бунда бизни бефарқликда айблашингиз ноўрин. Биз шахсан Президентнинг ташаббуси ва фармони билан очилган ташкилотмиз. Бизни ташкилотни омма олдида бундай обрўсизлантиришингиз нотўғри».

    Ёшлар иттифоқи вакилининг гапларига нисбатан муносабатимиз шундай. Авваламбор, ташкилотлар обрў учун эмас, натижа учун курашиши керак.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги фармонида Ёшлар иттифоқнинг устувор йўналишлари сифатида белгиланган шундай банд бор.

    «Ёш оилалар, хусусан, имконияти чекланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларни маънавий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, улар учун муносиб уй-жой ва ижтимоий-маиший шароитлар яратишга қаратилган мақсадли ишларни ташкил этиш».

    Ушбу устувор йўналишни унутган иттифоқ вакилларига тадбирбозликдан чекиниб, Қораун қишлоғидаги математика бўйича халқаро чемпионатлар ғолиби бўлган Дониёр Исмоиловнинг бир кулбада яшаётганидан тезроқ хабар олишни тавсия этамиз. Сиздан аввал хорижликлар Улуғбек-у, ал-Хоразмийларимизни олиб кетиб қолишмасин.

    Мавзуга доир: Математикадан халқаро мусобақаларда ғолиб бўлган бухоролик ўқувчи ҳеч кимга керак эмасми?

    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Нурсултон Назарбоев қандай имтиёзларга эга?

    Бугун, 18:34

    AKFA BUILD лифтлари: хавфсизлик ва қулайликка узоқ муддатли сармоя!

    Бугун, 18:00
    Реклама

    “Такси” фильмидаги Петра — актриса Эмма Виклунднинг тақдири қандай кечди?

    Бугун, 18:11

    Ҳиндистонда Nipah вирусидан 2 киши вафот этди. Ўзбекистонликларга мазкур вирусдан сақланиш бўйича тавсиялар берилди

    Бугун, 17:55

    “Қозоғистон ҳукумати нима дейди, кузатамиз” — АҚШ элчиси 

    Бугун, 17:37

    Саида Мирзиёева Хитой маданият ва туризм вазири билан учрашди (фото)

    Бугун, 17:30

    Тамаки контрабандаси беш баравар ошди — ЎзЛиДеп пресс-клубида яширин иқтисодиёт муаммоси таҳлил қилинди

    Бугун, 16:30

    “Барселона” футболдан четлатилиши мумкин

    Бугун, 17:21

    Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Германия президенти билан учрашувида ҳамкорлик истиқболлари ҳақида гапирди

    Бугун, 17:05

    Банан, ёнғоқ ва чарчоқдан халос этиш хусусиятига эга бошқа маҳсулотлар

    Бугун, 17:01

    Малида бортида “Вагнер” аскарлари бўлган самолёт портлаб кетди (видео)

    Бугун, 16:46

    “Портлаш бўлган”. Кореялик аёлни ёнғиндан қутқарган ўзбекистонлик эркак воқеа ҳақида айтиб берди (видео)

    Бугун, 16:36

    Тавсия этамиз

    “Мазлум ҳар доим мазлум бўлиб қолаверади ва бу мазлумлик авлодлар кайфиятида қайта-қайта такрорланаверади...” — “Орестея” трагедияси ҳақида

    23:00 / 28.09.2023

    Сергелидаги портлаш, китоб ўқиётган “Толибон” жангчиси, ёппасига ўлган балиқлар — 28 сентябрь суратлари

    23:00 / 28.09.2023

    Сергелидаги портлаш: 15 ёшли бола вафот этди, минглаб хонадонлар зарарланди (фото, видео)

    18:00 / 28.09.2023

    Педагогика коллежининг 9 йил аввал йўқолган талабалари, тўйдаги ёнғинда ҳалок бўлганлар, дарё қирғоғига келиб қолган спорт биноси — 27 сентябрь суратлари

    23:00 / 27.09.2023

    МОЛИЯ

    Иқтисодиёт

    Ўзбекистонда электрон тижорат қандай ривожланмоқда?

    17:00 / 26.09.2023

    “Бугунги геосиёсий вазиятда битта давлатга таяниб бўлмайди” — бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев

    15:00 / 26.09.2023

    Ўзбекистон октябр ойидан Россиядан газ импорт қилишга тайёр — Энергетика вазирлиги

    16:00 / 25.09.2023

    “Олтин васвасаси”: Нима учун Марказий Осиё давлатлари олтинга пул тикмоқда?

    17:00 / 22.09.2023

    Кўп ўқилганлар

    Instagram: Фарзанд кутаётган Юлдуз Турдиева, Шаҳзод Султоновнинг Феруза Норматовага сюрпризи, она бўлган Нигина Анорбоева

    22:00 / 28.09.2023

    Швейцария прокуратураси Гулнора Каримовага оид терговни якунлади

    21:00 / 28.09.2023

    Сергелидаги омборхонада кучли портлаш рўй берди: жароҳатланганлар бор (видео)

    06:00 / 28.09.2023

    “Вазият тўлиқ назоратга олинган” — Тошкент ҳокимлиги Сергелидаги портлаш ҳақида

    09:00 / 28.09.2023

    Украина лагеридаги рус ҳарбий асирларига қандай таомлар берилади?

    22:00 / 28.09.2023
    About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2023

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.