Тошкент шаҳрининг туман молия бўлимларида бир қатор ўзгаришлар рўй бермоқда. Ҳозирги куннинг талабини инобатга олган ҳолда, тизимининг муҳим бўғини сифатида янада такомиллаштириш, малакали кадрларни янги марралар сари чорлаш мақсадида қуйидаги тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Тошкент шаҳар Олмазор тумани ҳокимлиги Молия бўлимига Олимжон Халикулов мудир этиб тайинланди.
Олимжон Халикулов 1975 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган.1997 йилда Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университети, 2001 йилда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини тамомлаган. Мутахассислиги иқтисодчи, молиячи.
Тошкент шаҳар Сергели тумани ҳокимлиги Молия бўлимига Фирдовси Валиханов мудир этиб тайинланди.
Фирдовси Валиханов 1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган.2003 йилда Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университетини тамомлаган. Мутахассислиги маркетинг.
Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ҳокимлиги Молия бўлимига Дамир Ражабов мудир этиб тайинланди.
Дамир Ражабов 1981 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган.2002 йилда Тошкент молия институтини бакалавр, 2005 йилда эса магистратурасини тамомлаган. Мутахассислиги молиячи, давлат маблағларини бошқариш.
Изоҳ (0)