Эндиликда Ўзбекистонда гиёҳванд моддаларга аналог бўлган дори воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланган шаҳслар жиноий ва маъмурий жавобгарликка тортилади. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар берди.
Бу Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жамоатчилик хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунида кўзда тутилган.
Қонунда Жиноят ва Маъмурий кодексларига «гиёҳванд моддалар аналоги»нинг ноқонуний савдоси учун жавобгарлик тушунчаси киритилиши қайд этилган. Шундай ҳолатда «лирик», «соната» ва «трамадол» каби психотроп дори воситаларини ноқонуний сотиш билан шуғулланган шахслар ҳам эндиликда гиёҳванд моддалар сотувчиси сифатида баҳоланади ва тегишли жазога тортилади.
Изоҳ (0)