Қозоғистонлик Адина Манатбекова «Россия 1» телеканалининг «Ажабтовур одамлар» кўрсатувида иштирок этди. Бу ҳақда «Tengrinews» хабар бермоқда.
Қизча ҳакамлар ҳайъатини ўзининг тез ўқиши билан ҳайратлантирди. У 35 сония ичида 18 варақ матн ўқиди.
Адина нафақат тез ўқийди, балки ўқиган нарсасини тушунади ҳам. У 2016 йилда бир дақиқада 94 мингта сўз ўқиб, унинг мазмунини 90 фоизга тушуниши билан рекорд ўрнатган.
Изоҳ (0)