Tesla ва SpaceX асосчиси Илон Маск ўзининг яна бир компанияси - The Boring Company’нинг биринчи туннели қачон очилишини маълум қилди. Бу ҳақда унинг Twitter’даги саҳифасига асосланиб, «Ведомости» хабар бермоқда.
«Биринчи туннел деярли тайёр. 10 декабрда очилади», — дея ёзган Маск.
Қайд этилишича, гап Хоторн—Лос-Анжелес ёнидаги, худди шу номдаги округда жойлашган туннел ҳақида кетмоқда.
Маскнинг фикрига кўра, The Boring Company томонидан бурғиланаётган, Американинг йирик шаҳарлари остидаги туннеллар автомобилчиларга тезроқ ва тирбандликларсиз ҳаракатланиш имконини беради.
Ушбу туннелда ўртача ҳаракатланиш тезлиги соатига 240 километрни ташкил этади. Loop поездининг битта капсуласига 16 киши жойлаша олади, чипта нархи эса бир долларни ташкил этади. Тахмин қилинишича, ушбу лойиҳа бутун шаҳар бўйлаб қуриладиган туннел тармоғининг шоҳбекати ҳисобланади.
Қуйида вакуум поездининг лойиҳаси суратлари келтирилади.
Изоҳ (0)