• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Жаҳон банкининг Ўзбекистонда шошилинч тиббий ёрдам сифатини ошириш бўйича лойиҳаси иш бошлади

    Жаҳон банкининг Ўзбекистонда «Шошилинч тиббий ёрдам хизматларини такомиллаштириш» лойиҳаси 22 октябрь куни иш бошлади. Жаҳон банки Ижрочи директорлар кенгаши апрелда 100 миллион доллар миқдоридаги лойиҳани тасдиқлаган эди. Бу ҳақда молия ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонасига таяниб, «Газета.uz» хабар берди.

    Фото: Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси

    Фото: Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси

    Ўзбекистонда шошилинч тиббий ёрдам тизимини яхшилаш лойиҳаси амалга оширилиши натижасида тегишли тайёргарликдан ўтган, зарурий жиҳозлар билан таъминланган ва фаолияти мувофиқлаштирилган тиббиёт ходимлари бахтсиз ҳодисаларда шикастланганларга, шунингдек, шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож бўлган миллионлаб инсонларга малакали ёрдам кўрсатади.

    Ўзбекистондаги мавжуд шошилинч тиббий ёрдам тизими бутун республика туман ва вилоятларида ихтисослашган шошилинч тиббий ёрдам бригадалари фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш учун интеграциялашган ва компьютерлаштирилган диспетчерлик хизматлари мавжуд бўлмаганлиги сабабли чақириқлар юзасидан зудлик билан ҳаракат қилиш бўйича етарлича самарадорликка эга эмас, дейилади хабарда.

    Шифохонага ётқизишни талаб қилувчи беморлар томонидан чақирувлар сони ортмоқда — 2017 йилда мамлакат бўйлаб 103 рақамига 15,6 миллион кириш қўнғироқлари амалга оширилган бўлиб, улар бўйича 8,7 миллион кишига манзилга бориб хизмат кўрсатилган. 87 фоиз ҳолатда беморга тиббий ёрдам уйда кўрсатилган, 12 фоиз ҳолатда эса уларни шифохонага ётқизиш талаб қилинган, 1 фоизда чақирувлар ёлғон бўлиб чиққан.

    Ҳозирги кунда Ўзбекистонда ҳар 18,3 минг одамга бир дона тез тиббий ёрдам машинаси тўғри келади. Миллий меъёрлар ушбу кўрсаткич 13 минг одамга бир дона тиббий ёрдам машинаси бўлиши кераклигини талаб этади. Бундан ташқари, ҳозирда мавжуд бўлган тез тиббий ёрдам машиналари паркининг аксар қисми бирламчи шошилинч тиббий ёрдамни кўрсатиш талабларига тўлиқ жавоб бермайди. Уларда беморни касалхонага етказгунга қадар ҳаётини сақлаб боришда шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш ҳамда тиббий ёрдам жиҳозларини сақлаш учун жой етарли эмас.

    Амалдаги шошилинч тиббий ёрдам тизимида хизмат кўрсатувчи тиббиёт ходими тиббий жиҳозлар, дори-дармонлар ва бошқа материаллардан фойдаланишда имкониятлари чекланган. Йўл-транспорт ҳодисалари натижасидаги жароҳатларни, юрак қон-томир касалликлари хуружини ва шошилинч тиббий муолажага муҳтож шахслар ҳолатларини ташҳислаш ҳамда даволаш бўйича шифокорларнинг кўникма ва қобилиятларини ошириш керак.

    Шошилинч тиббий ёрдам тизимини яхшилашга қаратилган лойиҳанинг асосий бенефициарлари турли бахтсиз ҳодисада шикастланганлар, шошилинч тиббий ёрдамга муҳтожлар, шунингдек, акушерлик ёрдами зарур бўлган инсонлар бўлади. Бутун мамлакат бўйлаб жойлашган касалхоналар шошилинч тиббий ёрдам зарурати ҳолатларида самарали равишда жавоб бериши учун салоҳиятларини ошириш бўйича кўмак оладилар.

    Лойиҳа доирасида Ўзбекистоннинг барча 12 вилоятида, шунингдек, пойтахтда интеграциялашган диспетчер марказлари ташкил этилиб, улар қўнғироқларни қабул қилиш, шошилинч тиббий ёрдам машиналари ҳаракатини мувофиқлаштириш ва уларнинг фаолиятини назорат қилиш учун жавоб беради.

    Ушбу йўналишдаги фаолиятга кўпроқ ходимларни жалб қилиш мақсадида шошилинч тиббий ёрдам соҳасидаги шифокорлар ва ҳамшираларнинг бошланғич тайёргарлик ўқув-машғулотлари лойиҳа доирасида молиялаштирилади. Бундан ташқари, 60 та замонавий тез тиббий ёрдам машинаси харид қилинади ва республика шифохоналарига тақсимланади, шунингдек, шошилинч тиббий ёрдамга, шошилинч акушерлик ва неонатал ёрдамга муҳтож бўлган беморларга ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлган тиббий ускуна ва жиҳозлар ҳам сотиб олинади.

    Жаҳон банкининг Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш бўйича лойиҳалари раҳбари Элвира Анадонунинг қайд этишича, лойиҳа ёрдамида яхшиланган шошилинч тиббий ёрдам тизими йилига 6 миллионга яқин беморларга малакали ёрдам кўрсатиш имкониятига эга бўлади.

    22.10.2018, 23:20   Изоҳ (0)   13019
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандда Captiva бекатга бориб урилиши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

    22.10.2018, 22:33

    Мирзо Улуғбек туманидаги баъзи ташкилотлар танқид қилинди

    22.10.2018, 22:21

    Россия Ўзбекистонда атом энергетикаси соҳаси учун кадрлар тайёрлашда кўмаклашади

    22.10.2018, 18:25

    Ўзбекистонда ёшлар ўртасида туризм соҳасидаги энг самарали бизнес лойиҳалар танлови эълон қилинди

    22.10.2018, 18:10

    Қашқадарёда 57 та коллеж контракт асосида ўқитишни бошлади

    22.10.2018, 17:51

    Самарқандда ноқонуний фаолият юритган тадбиркорнинг 140 миллион 220 минг сўмлик маҳсулотлари олиб қўйилди

    22.10.2018, 17:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Фирибгарлик схемалари ҳақида фильм ва сериаллар: уларнинг қурбонига айланмаслик учун нималар қилиш керак?

    Кино | 8 август, 09:42

    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

    Реклама | 8 август, 09:00

    Ўзбекистонда тренер-ўқитувчиларга малака тоифаларини бериш тартиби белгиланди

    Ўзбекистон | 8 август, 09:30

    Ўзбекистонда 4,2 магнитудали зилзила содир бўлди

    Ўзбекистон | 8 август, 09:20

    Хитойда осма кўприк узилиб, одамлар дарёга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 8 август, 08:55

    Қозоғистон бир неча ойдан сўнг AZAL самолёти ҳалокати ҳақида ҳисобот тайёрлайди 

    Дунё | 8 август, 08:42

    Исроил Ливанга ракеталар учирди. Қурбонлар бор

    Дунё | 8 август, 08:37

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.