Каталониянинг «Барселона» клуби президенти Жозеп Бартомеу ПСЖ ҳужумчиси Неймарнинг жамоага қайтиши мумкинлиги борасидаги гап-сўзларга нуқта қўйди.
«Неймар кетди ва энди у ортга қайтмайди. Ҳар ҳолда биз уни қайтаришни режа қилганимиз йўқ»,—дейди Бартомеу.
Маълумот учун, аввалроқ Неймарнинг «Барселона» қайтишни хоҳлаётгани, клуб эса унинг учун жамоа эшиклари доимо очиқлигини маълум қилгани борасида хабарлар берилганди.
Изоҳ (0)