Аргентинанинг Буэнос-Айрес шаҳрида III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинлари ниҳоясига етгани ҳақида олдинроқ хабар берилганди. Ўйинлар якунига кўра ўзбекистонлик ёш спортчилар томонидан 14 та медаль (яна 2 та медаль микст баҳсларида: 1 та олтин, 1 та бронза) қўлга киритилди. Уларнинг 4 таси олтин, 4 таси кумуш ва 6 таси эса бронза медаллари бўлди.
Кеча тунда ушбу мусобақада иштирок этган спортчилар Ўзбекистонга қайтиб келди. Улар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали тарзда кутиб олинди. Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов, Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, спортчиларнинг яқинлари, мухлислар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Изоҳ (0)