«Реал Мадрид» собиқ дарвозабони айни дамда «Порту» клуби шарафини ҳимоя қилаётган Икер Касильяс «Атлетико Мадрид» посбони Ян Облак ҳамда «Барселона» аъзоси Марк Андре тер Штегенни айни дамда дунёнинг энг яхши икки дарвозабони бўлиб турганини маълум қилди.
«Айни дамда жаҳон даражасида ўйин кўрсатаётган дарвозабонни кўрсатиш лозим бўлса, улар — икки нафар. Уларда ҳозир ўзгача ёқимли дамлар кечаётганини назарда тутиб шундай деяпман»,—деб ёзади Икер.
Изоҳ (0)