Афғонистон пойтахти Кобул яқинида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий Tolo News телеканали хабар бермоқда, деб ёзади «РИА Новости».
Ҳодиса 19 октябрга ўтар кечаси Кобул вилоятининг Қорабоғ уезди Кобул—Каписа трассасида юз берганлиги таъкидланмоқда.
Телеканал манбасига кўра, Кобул вилоятида содир бўлган яна бир йўл-транспорт ҳодисасида яна 16 киши жабрланган. Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари келтирилмаган.
Изоҳ (0)