Американинг CNN телеканли Россиянинг Калининград вилоятидаги ядро қуроли омборида модернизацияни амалга оширгани ҳақида материал эълон қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Телеканалнинг мақоласида Исроилнинг ImageSAT International хусусий йўлдош компанияси томонидан олинган суратлар намойиш қилинган. Телеканал томонидан таъкидланишича, суратларда «тўртта ҳарбий объектдаги» таъмирлаш ишлари акс этган.
Бунда суратларда «ядро бункер модернизацияси» назариясини тасдиқловчи ва қурилиш ишлари нима билан боғлиқ эканлигини тушунтирувчи далил мавжуд эмас.
Изоҳ (0)