Афсонавий Титаник кемасининг аниқ нусхасини яратаётган Blue Star Line қурилиш компанияси Титаник II кемасининг биринчи рейси қачон амалга оширилишини маълум қилди, деб ёзмоқда «Корреспондент.net».
«Нусха»нинг биринчи сафари 2022 йилга режалаштирилган. Кема Дубайдан икки кунлик сафарга чиқади. Қурувчи компания кеманинг эгаси ҳам ҳисобланади. Компания ўз сайтида рейсга чипталар сотиб олишни таклиф қилмоқда.
Кейинчалик Титаник II Англиянинг Саутҳемптон ва АҚШнинг Нью-Йорк шаҳарлари ўртасида ёзда қатнайди, бошқа пайтда эса бошқа халқаро йўналишлар бўйича қатновларни амалга оширади.
Титаник II нинг қурилишига тахминан 500 миллион доллар кетади.
Изоҳ (0)