Қримдаги Керчь шаҳрида жойлашган техникумда юз берган портлаш лаҳзаси видеога тушиб қолди, деб ёзмоқда «Корреспондент.net».
Нашр томонидан тақдим этилган видеонинг тўртинчи сониясида портлаш овози эшитилган.
Видео муассасанинг кириш жойига ўрнатилган кузатув камерасида олингани айтилмоқда.
Аввалроқ Керчь шаҳридаги техникумда юз берган портлашда ҳалок бўлганлар сони 19 кишига етгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)