• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +31°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Toshkent
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Жамоат транспортида йўлкира ҳақи учун автоматлаштирилган тўловни амалга ошириш вазифалари билан ким шуғулланади?

    Шу кунларда «Тошшаҳартрансхизмат» компанияси раҳбарияти томонидан жорий йилнинг охиригача жамоат транспортида автоматлаштирилган тўловни жорий этилиши эълон қилинган эди. Ушбу вазифани кимлар амалга ошириши аниқ эмас, бироқ, янги тизимни жорий этиш жараёнида икки йил давомида амалга оширилган тажрибаларда қайд этилган хатоларниинобатга олиш кераклиги аниқ масалалардан бири бўлиб қолмоқда.

    Мамлакатимизда ўтган йилдан бошлаб бир қатор компаниялар томонидан таклиф қилинган тизимлар тестдан ўтказилган. Булар асосан, ўз қурилмаларини жойлаштирган, карталар ва мобил иловалар ишлаб чиқарган маҳалаллий ишлаб чиқарувчилар эди. Илк тизимлар Тошкент шаҳри, Андижон, Нукус ва Самарқанд вилоятларининг жамоат транспортида текширувдан ўтказилган. Жорий қилинган синов тизимлардан охиригиси бири 1 июлда тестдан ўтказилган электрон чипталар тизими эди. Бунда транспорт карталари ушбу қурилмаларга яқинлаштирилганда, қоғозли чипталарнинг вазифасини бажарган эди.

    Таъкидлаш жоизки, бир қатор тест натижаларини инобатга олганда, янги тизимлардан 3 ойгача бўлган муддат давомида фойдаланилди. Ўтган ҳафтада эса, «Тошшаҳартрансхизмат» компанияси томонидан жамоат транспортида қайд этилаётган бир қатор муаммолар тан олинди ва уларни бартраф қилиш ишлари бошлангани хабар этилган эди. Жамоат транспортида йўлкира ҳақини автоматлаштириш вазифаси бринчилардан тургани, хусусан, 2018 йилнинг охиригача ҳал қилиниши алоҳида таъкидланди.

    Бундан аввал эса, Ягона умумреспублика процессинг маркази (Uzcard) BPC Group халқаро холдинг ҳамкорлигида жамоат транспортида йўлкира ҳақи учун белгиланган тўловни автоматлаштиришга қаратилган дастурий-таъминот мажмуасининг ишлаб чиққанини эълон қилган эди. Хорижий компания вакилларининг таъкидлашларича, автоматлаштирилган тизим фойдаланувчининг шахсий ҳисоб рақамига асосланган, жамоат транспортида амалга ошириладиган замонавий тўлов тизими ҳисобланади. Тизим орқали амалга оширилган барча тўловлар эса, марказий серверда сақланади. Унинг авзалликларидан бири, унда замонавий банк карталари (Uzcard, VISA, Mastercard, UPI, MIR) орқали тўловларни амалга ошириш имкониятининг яратилгани ҳамда процессинг марказига интеграция қилиниши ҳисобланади. Бундан ташқари тўлов воситаси сифатида NFC технологияларини қўллаб-қувватловчи исталган гаджет (смартфон, планшет ва қўл соатлари) орқали тўловларни амалга ошириш имкони яратилади. Компания ушбу тизимни Россия Федерациясидаги 26 та шаҳарларининг жамоат транспортида муваффақиятли жорий қилган.

    Маҳаллий мутахассисларимиз иштирок этган халқаро конференцияда, Россия Федерацияси Транспорт Вазирлигининг автоматлаштириш соҳаси экспертларининг таъкидлашларича, универсал автоматлаштирилган тизим нафақат амалдаги тўлов тизими, балки мамлакатимизда 2020 йилнинг 1 январигача ўз ишини бошлаши режалаштирилган Миллий банклараро процессинг маркази билан муаммоларсиз интеграция қилиниши мумкин.

    Яна бир муҳим масалалардан бири, бу каби тизимларнинг яна нечтаси Республикада жорий этилишидир. Жамоат транспорти соҳаси қаторида (автобус,трамвайлар ва метро) хусусий ташув соҳасида (қатновли таксилар, микроавтобуслар, пуллик авто турар жойлар) ҳам автоматлаштирилган тўловларни жорий этишга эҳтиёж сезилишини инобатга олишимиз даркор. Бунда, ҳар бир йўналиш учун алоҳида дастурий-таъминот мажмуиларини харид қилиб, жорий этиш сезиларли харажатларга олиб келишини, натижада, харажатлар ўзини оқламаслигини инобатга олинганда, мутахассислар, барча тўлов турлари учун ягона автоматлаштирилган тизимни яратиш ва жорий этиш мақсадга мувофиқлигини таъкидлашмоқда.

    Бугунги кунга келиб, жамоат транспортида тўловларни амалга ошириш тизимининг очиқ ва ёпиқ тури мавжуд. Ёпиқ тизим эски технологияларга асосланган тизим бўлиб, замонавий тўлов инфраструктурани қўллаш ва банк карталарига боғланиш имкониятини чегараловчи тизимдир. Транспорт карталарининг баланси эса йўловчилар томонидан махсус ихтисослашган нуқталарда, иш кунлари ва маълум иш вақтида тўлдирилиши даркор.

    Очиқ тизим барча замонавий тўлов тизимларини қўллаш ва ягона платформада маълум хизматлар учун автоматлаштирилган тўловлар жараёнини амалга ошириш имконини яратади. Бу эса ўз навбатида, бу каби тизимларни жорий этишда давлатимиз учун бюджет харажатларининг қисқартирилишига асос яратади. Бунда транспорт карталарининг балансини тўлдириш учун 24 соат давомида амал қилувчи исталган терминаллар ва инфокиосклар орқали, реал вақтда мурожаат қилиш мумкин. Бунинг учун карта балансини тўлдириш учун махсус нуқталарни ташкиллаштириш эҳтиёжи сезилмайди.

    Таъкидлаб ўтиш жоизки, ҳозирда жамоат транспорти учунавтоматлаштирилган тўлов тизимини жорий этишга эҳтиёж сезилаётганда, эски – ёпиқ тизимни қўллаш ва йиллар ўтиб уни янгисига алмаштириш мақсадга мувофиқ эмаслигини англашқийин эмас. Бу каби амалиётни айнан пластик карталар жорий қилиниши бошланганда, яъни дует ва онлайн карталар мисолида кузатиш мумкин. Шу сабабли, аҳоли орасида ноқулайликлар сезилмаслиги учун жамоат транспорти учун автоматлаштирилган ягона тизимни жорий этиш даркор. Шунингдек, ягона тизимнинг жорий этилиши натижасида, туризм ва бизнес соҳасининг ривожланишида кузатилаётган тўсиқларни баратараф этиш ҳамда жамоат транспорти учун мўлжалланган ҳаражатларни қисқартириш, кўрсатилмаганнақд пулларга чек қўйиш ва хизматлар соҳасида ахборотлаштирилган технологияларни жорий этишни ривожлантиришга асос яратилади.

    «Тошшаҳартрансхизмат» компаниясининг маълумотига кўра, ҳозирда компанияда бир неча тижорий таклифлар кўриб чиқилмоқда экан. Юқоридаги омиллар инобатга олиниб, яқин келажакда шаҳар жамоат транспортида йўлкира учун автоматлаштирилган тўловни жорий этувчи ишлаб чиқарувчи танланиши ва лойиҳа амалга оширилиши кутилмоқда.

    17.10.2018, 10:10   Изоҳ (0)   23511
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Энди харидор автосалонга автомобили етказилганлиги тўғрисидаги маълумотни GM Uzbekistan сайти орқали билиши мумкин

    17.10.2018, 09:51

    Ўзбекистонда мактабларни текширишга рухсат бериладиган ташкилотлар рўйхати тасдиқланмоқда

    17.10.2018, 09:10

    Тошкентда Адлия вазирлиги аралашуви билан 16 та оила ўз уйига эга бўлди

    17.10.2018, 08:56

    Тошкентлик 10 яшар ўқувчи Россиянинг «Ажойиб одамлар» телешоусида хотира кучини намойиш этди (видео)

    17.10.2018, 08:43

    Ўзбекистонда илк бор Face of Asia танловининг мамлакат босқичи бўлиб ўтди (фото)

    17.10.2018, 08:10

    Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 29 йиллиги муносабати билан акция эълон қилинди

    16.10.2018, 23:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    Гинекологик саратон касаллигидан қўрқманг — кечикишдан қўрқинг


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ расман Сурияга қарши санкцияларни бекор қилди

    Дунё | 26 август, 09:15

    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар

    Реклама | 26 август, 09:00

    Ўлимга олиб келувчи саҳналар: суратга олиш жараёнида юз берган фожиали ҳодисалар

    Кино | 26 август, 09:10

    Одамга илк бор чўчқа ўпкаси кўчириб ўтказилди

    Дунё | 26 август, 08:53

    Ғазо шаҳрида 18 кун ичида мингдан ортиқ бино вайрон қилинди

    Дунё | 26 август, 08:43

    Қирғизистонда бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди

    Ўзбекистон | 25 август, 23:48

    Гинекологик саратон касаллигидан қўрқманг — кечикишдан қўрқинг

    Реклама | 26 август, 08:30

    Олимлар парацетамолнинг кутилмаган хавфи ҳақида огоҳлантирди

    Дунё | 25 август, 23:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.