Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 29 йиллиги муносабати билан Ёшлар иттифоқи акция эълон қилди. Бу ҳақда «Дарё»га Ёшлар медиа маркази хабар бермоқда.
Акция 3 босқичда ташкил этилади.
1-босқичда ўзбек тилида муқобил варианти бўлмаган турли тиллардан кириб келган ўзлашма сўзлар топилади.
2-босқичда танлаган сўзларнинг ўзбек тилидаги муқобил варианти таклиф этилади.
3-босқичда эса #davlat_tili29 ҳештеги остида сўзлар ижтимоий тармоқлардаги саҳифага жойлаштиралади ва Telegram’даги +998 99 4950436 рақамига йўлланади. Намуна: самолёт — учоқ, газета — рўзнома.
Энг кўп сўз топган ва унинг ўзбекча муқобил вариантини таклиф этган ёшлар акция ғолиби деб эълон қилинади. Ғолиблар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.
Изоҳ (0)