Тошкентлик 10 яшар мактаб ўқувчиси Саидакбар Усмонбеков Россиянинг «Ажойиб одамлар» телешоуси томошабинларини ўзига ром этди. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар бермоқда.
У кучли эслаб қолиш қобилиятига эга ва танлов ташкилотчиларининг мураккаб вазифасини бехато бажарди. Бир неча ўнлаб бола қўлига уч хил рангдаги шакар ватасини қўлига олиб, тўртта қаторга ўтирди. Саидакбар икки дақиқада рангларнинг жойлашувини эслаб қолиб, ортига ўгирилганидан сўнг қайси бола у ёки бу рангдаги вата билан қаерда ўтирганини айтиб бериши керак эди. Ўзбекистонлик ўқувчи бу вазифани бирорта хатосиз уддалади.
Саидакбар мнемотехника билан шуғулланади, роботларни дастурлашни ўрганмоқда. У ўзи таом тайёрлайдиган машина яратишни режа қилган.
Изоҳ (0)