Ўзбекистонда илк бор Жанубий Кореяда бўлиб ўтадиган Face of Asia гўзаллик танловида иштирок этиш учун моделлар беллашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Nuz.uz» хабар бермоқда.
Тошкентнинг «Анҳор-Локомотив» боғидаги Axelon картинг-марказида ўтказилган Face of Central Asiа Uzbekistan танловида 18 нафар йигит-қиз иштирок этди. Улардан 6 нафари Тожикистон пойтахти Душанбеда жорий йил 26 октябрда бўлиб ўтадиган Face of Central Asiа ярим финалида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Ўзбекистонлик номзодларнинг 2-3 нафари 2019 йил ёзида Жанубий Корея пойтахти Сеулда ўтказиладиган Face of Asia финалига йўл олади.
Asia Model Festival маданият, мода, дизайн ва гўзаллик халқаро фестивали (Face of Asia танлови шу тадбир доирасида бўлиб ўтади) Жанубий Кореяда келгуси йил 14-маротаба ўтказилади. Фестивальнинг финал қисми дунёнинг 127 давлатига тўғридан-тўғри трансляция қилинади.
Изоҳ (0)