Россия ТИВ ахборот ва матбуот департаменти раҳбари Мария Захарова Facebook’даги саҳифасида сўзанадан тикилган чопон кийиб тушган фотосини жойлади. Бу ҳақда «Podrobno.uz» хабар бермоқда.
«Халқ амалий санъатини жуда яхши кўраман. Ҳайратланарли тарзда у миллий маданиятнинг ўзига хослигини сақлаб, айни пайтда инсонлар томонидан дунёни қабул қилишдаги умумийликни таъминлайди. Кутиб олинг: ўзбек каштаси», — дея ёзув қолдирган Захарова.
Кузатувчилар фотонинг айни пайтда ижтимоий тармоққа жойлаштирилиши бежиз эмаслигини таъкидлаб, 18—19 октябрь кунлари Россия президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга ташрифи кутилаётганини эслатиб ўтган.
Изоҳ (0)