Россиянинг Ростов-Дон шаҳрида жорий йил 26—29 октябрь кунлари пазандалик фестивали бўлиб ўтади. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.
Фестивальнинг асосий таоми ўзбек палови бўлади. Ушбу тадбирда Россияда ўзига хос рекорд ўрнатиши режалаштирилган. Унинг доирасида 1500 киши учун ош пиширилади ва бир неча мастер-класс бўлиб ўтади. Ош пиширишга қизиқувчилар эса танловларда қатнашади.
Палов тайёрлашда ўзбекистонлик машҳур ошпазлар, «Осиё» ўзбек маданий маркази раҳбари Қиёмхон Бобоев, Ўзбекистон Бош ошпазлари ассоциацияси аъзоси Ҳамид Умаров иштирок этади.
Тадбирда қатнашиш учун Москвадан Ўзбекистон элчихонаси вакиллари ҳам келади. Миллий таом миллий мусиқа садолари остида пиширилади. Ташкилотчилар барчани ўзбек палови, аччиқ-чучук ва иссиқ кулча нон билан сийлашни ваъда қилмоқда.
Изоҳ (0)