Жорий йилнинг 18 октябрь – 4 ноябрь кунлари Индонезияда 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади.
Мусобақада дастлабки 4та ўринни эгаллаган жамоалар келаси йили Польшада бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритади. Индонезиядаги Осиё чемпионати баҳсларида ишлаш учун ОФК Ўзбекистондан ҳам ҳакамларни таклиф қилди. Жумладан, Шерзод Қосимов ва Андрей Сапенко мазкур мусобақада фаолият олиб бориш учун Индонезияга жўнаб кетди.
Ўзбекистондан мазкур ёш тоифасида терма жамоа Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга кирита олмаган.
Изоҳ (0)