• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    «Ҳокимга куёв бўлганим ҳақидаги миш-мишлар юз фоиз ёлғон​». Ҳасанбой Дўстматов билан интервью

    Бокс бўйича Олимпия ўйинлари ва Осиё чемпиони, Рио—2016 Олимпиадаси ғолиби Ҳасанбой Дўсматов журналист Миролим Исажоновга интервью берди.

    Фото: Instagram/ойбекқиличев

    Фото: Instagram/ойбекқиличев

    - Жорий йилнинг 18 август—2 сентябрь кунлари Индонезиянинг Жакарта шаҳрида бўлиб ўтган XVIII Осиё ўйинларида кумуш медални сазовор бўлдингиз. Таассуротларингиз қандай?

    - Биласизми, ҳаёт паст-у баландликлардан иборат бўлганидек, омад ҳам доимо кулиб боқмас экан. Ушбу йирик мусобақада кумуш медални қўлга киритишим тақдиримда бор экан, шунисига ҳам шукр қиламан. Аслида тўрт йилликнинг мазкур шонли беллашувига жиддий тайёргарлик кўргандим. 56 килограмм вазнимни 49 килограммгача туширдим. Бу жараёндаги қийинчиликлар фақат ўзимга аён. Турнирда ҳам бор кучим билан ҳаракат қилдим. Аммо бу сафар омад бироз юз ўгирди. Лекин бундан сира афсусда эмасман. Бу ҳолатни келгуси мусобақаларда такрорламасликка, Токио Олимпиадасида ҳам олтин медаль соҳиби бўлишга астойдил ҳаракат қиламан ва ваъда бераман.

    - Терма жамоадаги чарм қўлқоп усталарининг кетма-кет профессионал боксга ўтаётганлиги ҳеч биримизга сир эмас. Сиз қачон профессионал боксга ўтишни режалаштиряпсиз?

    - Олимпиада чемпиони бўлганимдан буён жуда кўплаб юртдошларимиз шундай мазмундаги саволлар билан мурожаат қилишяпти. Ҳатто «Ҳасанбой профессионал боксга ўтди, шартнома имзолади», деган хабарлар ҳам тарқалди. Аммо ҳалигача профессионал рингга кўтарилганим йўқ. Шу пайтга қадар икки-уч маротаба таклиф бўлди. Ҳалигача шартномалар таклиф қилишяпти. Мураббийларим билан келишган ҳолда, ҳозирча ҳаваскорлик боксида қолишни режалаштирганим учун уларнинг барини рад этяпман. 2020 йили Токио Олимпиадасида ҳам иштирок этиб, Ватанимиз байроғини яна бир бор баланд кўтаришни мақсад қилганман.

    - Сизда ота-онангиздаги қайси жиҳатларни учратиш мумкин?

    - Отам ҳам, онам ҳам қишлоқда туғилиб, оддий ва ҳалол инсонлар даврасида катта бўлишганлиги туфайли иккиси ҳам жуда содда ва кўнгилчан. Мен ҳам улар сингари соддаман, аммо ишонувчан эмасман. Кейин улардек айтганимни амалга оширмагунимча тиниб-тинчимайман, бирор ижобий натижага эришишга астойдил интиламан. Мана шундай юксак ютуқларга ҳам ота-онамнинг мени тушуниши, шарт-шароитлар яратиб бериши, қўллаб-қувватлаши сабаб эришяпман. Илоҳим, биз фарзандлар бахтига доимо соғ-саломат бўлишсин!

    - Карерангиз сабаб дунёнинг кўплаб мамлакатларида бўлгансиз. Қайси давлатнинг ўзига хос урф-одати ёки табиати сизда унутилмас таассуротлар қолдирган?

    - Бир йил аввал Германияга борганимизда, у ердаги шаҳар кўчалари озода, саришталиги билан эътиборимни тортган. Кейин мазкур мамлакат фуқаролари светафорнинг қизил чироғи ўн дақиқа ёниб турса, кўк чироқ ёнишини сабр билан кутиб туришаркан. Мабодо кимдир қоидага амал қилмай, кўчани кесиб ўтишга уринса, ўша инсонга ён-атрофидагилар «Ёш болалар сенинг мана шу ҳатти-ҳаракатингдан ўрнак олишади. Уларга ўзингдаги ижобий ҳислатларинг билан намуна бўл!», дея танбеҳ беришаркан. Германияликларнинг мана шу одати ҳалигача эсимда туради.

    - Агар сизга бирор кўрсатувни олиб бориш таклифи тушса, қайси журналистнинг лойиҳасига бошловчилик қилган бўлардингиз?

    - (кулиб) Тўғриси, мендан бошловчи чиқмайди. Буни ҳатто тасаввур ҳам қилиб кўрмаганман. Мабодо шундай шарт қўйилса, спортга оид бирорта кўрсатувга бошловчилик қилишга ҳаракат қилиб кўрардим. Лекин сиёсий, маданий ёки санъат соҳасига оид ток-шоуларни сира олиб бормасдим.

    - Жанг вақтида сизни нималар чалғитиши мумкин?

    - (ўйланиб) Бундай ҳолат бирор марта ҳам юз бермаган экан. Сабаби рингга кўтарилганимдан сўнг ҳамма боксчилар қатори менинг ҳам бор диққат-эътиборим жангга қаратилади. Қолган барча нарсаларни унутиб, хаёлимни чалғитадиган ҳолатларга аҳамият бермайман.

    - Сизнингча, боксда энг муҳими нима?

    - Боксчидан доимо тезкорлик талаб этилади. Агар озгина бўш келиб қолсангиз, секундлар тақдирингизни ҳал этиб қўйиши ҳеч гапмас. Кейин ақлни кўпроқ ишлатиб, ҳар зарбани нишонга бехато уриш ҳам марра томон етаклайди. Боксчи ақлини ҳамиша чархлаб бориши керак.

    - Кўпчиликдан «Ҳасанбой ҳам «юлдузлик касали»га чалинган», деган гапларни эшитдик. Ўзингиз бу ҳақда нима дейсиз?

    - Бу каби фикрларни ўзимга ҳам кўп айтишади. Лекин бир-икки марта қўнғироғига жавоб бермай қўйсам, мен тўғримда бундай тасаввурга эга бўлаётганлар яхшиси, четдан туриб, менга баҳо бермай, ўзим билан мулоқотда бўлишсин. Суҳбат жараёнида қандай инсон эканлигимга амин бўлишади. Табиатан камтарлик ва самимийликни қадрлайман. Машғулотлар, турли учрашувлар ёки кўрсатувларда банд бўлганимда, телефон қўнғироқларига жавоб беролмайман. Шундай пайтда мени «юлдузлик касали»га чалинган, деб ўйлашиб, мендаги вазиятдан тўлиқ бохабар бўлмай, тезда хулоса чиқариб олишади. Бу жуда ҳам нотўғри, деб ўйлайман. Охирги пайтларда турли ҳарактердаги инсонлар сабабсиз кечқурун ҳам телефон қилиб, безовта қилишаётганлиги боис фақатгина таниш рақамларгагина жавоб бераяпман.

    - Шу йилнинг март ойида бўйдоқлар сафини тарк этганингизда «Ҳасанбой ҳокимнинг қизига уйланибди», деган миш-мишлар болалаганди. Суҳбат давомида шунга ойдинлик киритиб ўтсангиз?

    - Бу каби гап-сўзлар қулоғимга чалинмаган, рости. Аммо ҳокимга куёв бўлганим ҳақидаги миш-мишлар юз фоиз ёлғон.

    - Яқинда сизни шарбат ишлаб чиқарадиган корхонада директор ўринбосари лавозимида ҳам фаолият юритишни бошлаганингиз ҳақидаги хабарни эшитиб, очиғи, хайрон бўлдик.

    - Инсон ўз соҳасида бирор муваффақиятга эришиб, эл назарига тушганидан кейин истайдими-йўқми, у ҳақида турли гап-сўзлар тарқаларкан. Сиз айтиб ўтган фикрни ўзим ҳам эшитиб, ажабландим. Биз спортчиларни ҳам санъаткорлар сингари халқимизга юқори кайфият улашиш мақсадида турли лойиҳаларга таклиф этишяпти. Машҳур бренд остидаги шарбатларнинг бирининг рекламасида суратга тушганимдан сўнг шундай гаплар тарқалгани шубҳасиз. Аммо айрим одамлар бундай фикрга боришдан олдин нима деяётгани ҳақида бироз мулоҳаза юрица, яхши бўларди. Менинг ҳаётим спорт билан чамбарчас боғлиқ ва бир умр шу соҳага содиқ қоламан.

    - Спорт оламидан топган қадрдонларингиз борми?

    - Терма жамоадаги барча йигитлар билан муносабатларимиз яхши. Аммо Шаҳрам Ғиёсов билан тенгдош бўлганимиз боисми, қалин дўстмиз. Кўп фикрларимиз бир нуқтада кесишади. Фазлиддин ака Ғоибназаров ҳамда АҚШда профессионал боксда рингга тушувчи Хуршидбек ака Норматовлар билан ҳам жуда аҳил ака-укамиз.

    16.10.2018, 15:16   Изоҳ (0)   150225
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Миллатлар Лигаси. Франция бугун Германияга қарши жанг қилади, Украина эса Чехия билан кураш олиб боради

    16.10.2018, 11:36

    Ўзбекистон—Қатар. Учрашувни туркманистонлик ҳакамлар бошқаради

    16.10.2018, 11:21

    Равшан Эрматов Хитой—Сурия учрашувига бош ҳакам этиб тайинланди

    16.10.2018, 11:17

    Ҳабиб Нурмагомедов Флойд Мейвезер билан Лас-Вегасда жанг қилишдан бош тортди

    16.10.2018, 11:02

    Жакартада қаҳрамонлик кўрсатган Параосиё ўйинларининг ўзбекистонлик ғолиблари Тошкентда тантанали кутиб олинди (фотогалерея)

    16.10.2018, 10:39

    Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун Қатарга қарши ўйнайди

    16.10.2018, 10:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди

     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ Эронга қарши янги санкциялар эълон қилди

    Дунё | 13 май, 16:20

    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади

    Реклама | 13 май, 15:00

    Ўзбекистонда доллар курси яна ошди

    Ўзбекистон | 13 май, 16:11

    ЖЧ–2026 саралаши. Ўзбекистон МТЖнинг БАА ва Қатарга қарши учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар аниқ бўлди

    Спорт | 13 май, 16:10

    Буюк Британия бош вазирининг уйига ўт қўйилди

    Дунё | 13 май, 16:00

    Рафинья “Олтин тўп” ҳақида гапирди

    Спорт | 13 май, 15:50

    Миллион долларлик аксессуар: машҳурлар фақат бир марта таққан қимматбаҳо тақинчоқлар

    Лайфстайл | 13 май, 15:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.