Аввал хабар берилганидек, бугун, 16 октябрь санасида ФИФА кунлари доирасида Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатар термасига қарши майдонга тушади.
Учрашувни туркманистонлик ҳакамлар гуруҳи бошқариб борадиган бўлди. Бош ҳакам ФИФА рефериси Чоримурод Қурбонов. Унга қанотларда Ахмет Бекназаров ва Бердимамет Атдиевлар ёрдам беришади. Тўртинчи ҳакам Жасур Мухторов – Ўзбекистондан.
Учрашувга Тошкентдаги «Миллий» стадиони мезбонлик қилади. Ўйин 19:00 да бошланади. Sport-TV мазкур баҳсни жонли эфирда намойиш этади.
Ўртоқлик ўйини
16 октябрь, сешанба
Ўзбекистон—Қатар 19:00 Sport-TV
Бош ҳакам: Чоримурод Қурбонов (Туркманистон)Ён ҳакамлар: Аҳмет Бекназаров, Бердимамет Атдиев (Туркманистон)
Тўртинчи ҳакам: Жасур Мухторов (Ўзбекистон)
Изоҳ (0)