Бугун, 16 октябрь Хитой терма жамоаси ўз майдонида Сурия термасига қарши ўртоқлик ўйинини ўтказади.
ФИФА кунлари доирасида 13 октябрь куни Хитой – Ҳиндистон (0:0) учрашувини бошқариб борган Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи Хитой—Сурия ўйинида ҳам ишлайдиган бўлди. Мазкур беллашув Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланиши белгиланган.
Эслатиб ўтиш жоиз, бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Қатарга қарши баҳс олиб боради. Мазкур ўйин эса 19:00 да бошланди.
Изоҳ (0)